Япониянинг рейтинги баланд теледастурида Самарқанд шаҳрининг туризм салоҳияти намойиш қилинди
Япониянинг TBS телеканалининг юқори рейтингли “Love it!” теледастурида Самарқанд шаҳрининг туризм салоҳияти намойиш қилинди.
Дастурда Самарқанд шаҳрининг туризм салоҳияти, тарихий обидалари ва миллий таомларимиз ҳақида маълумот берилган.
Шунингдек, Япония жамоатчилигига Кунчиқар мамлакат пойтахтида жойлашган “Samarkand Terrace” ўзбек миллий таомлари ресторани ҳам таништирилган.
Кўрсатув давомида иштирокчилар орасида Ўзбекистон ҳақида қизиқарли викторина ҳам ташкил қилинди.
Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз, “Love it!” телекўрсатуви Япониянинг рейтинги энг юқори бўлган кўрсатувлардан бири ҳисобланиб, ҳафтанинг душанба-жума кунлари эфирга узатилади. Кўрсатувда қизиқарли маълумотларни тақдим этиш билан бирга, машҳур инсонлар иштирокида викториналар ҳам ўтказилади.
Ушбу телекўрсатув мамлакатимиз туризм салоҳиятини Японияда кенгроқ тарғиб этишга ва Ўзбекистонга япониялик сайёҳлар оқимини кўпайтиришга хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг