Японияда парранда гриппининг иккита янги ўчоғи аниқланди
Япониянинг Сикоку оролидаги Кагава префектурасида юқори патогенлиги парранда гриппининг иккита янги ўчоғи аниқланди.
“Kyodo” хабарига кўра, бугун эрталаб иккита фермер хўжалигидан кўплаб ўлган қушлар ҳақида хабарлар келиб тушган. Шундан сўнг олиб борилган текширувлар қушларнинг парранда гриппига чалинганлигини тасдиқлаган.
Шу боис эндиликда иккита фермада ҳаммаси бўлиб 845 минг товуқ йўқ қилинади.
Маълумот ўрнида, мутахассислар касалликнинг биринчи ҳолатини ноябрь ойида Митоё шаҳридаги паррандачилик фермасида аниқлашганди.
Ўшанда 330 мингдан ортиқ товуқ йўқ қилинган, шунингдек, шаҳардан ўн километр радиусда жойлашган паррандачилик фермаларига ўз маҳсулотларини сотиш тақиқланганди.
Кўрилган чораларга қарамай, касаллик тарқалишда давом этмоқда. Зеро, Митоё шаҳрида олтита, Хигасикагава шаҳрида эса парранда гриппи билан боғлиқ битта ҳолат қайд этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг