Январь–октябрь ойларида Ўзбекистонда 7,5 миллион тонна кўмир қазиб олинди

11:18 25 Декабрь 2025 Жамият
207 0

2025 йилнинг январь–октябрь ойларида Ўзбекистонда жами 7,5 миллион тонна кўмир қазиб олинган. ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,2 миллион тоннага ошган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Шунингдек, мазкур даврида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмлари ҳам эълон қилинди. Хусусан, автомобиль бензини ишлаб чиқариш 1,1 миллион тоннани, дизель ёқилғиси ҳам 1,1 миллион тоннани ташкил этган.

Бундан ташқари, нефть қазиб олиш ҳажми 601,2 минг тонна, табиий газ ишлаб чиқариш эса 38,9 миллиард куб метрга етган. Газ конденсати ишлаб чиқариш ҳажми 1 миллион тоннани ташкил этган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, шу даврда 227 085 дона автомобиль двигателлари ишлаб чиқарилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?