Январь ойида Таиландга борган ўзбекистонликлар сони очиқланди
2026 йилнинг январь ойида 6 890 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Таиландга сафар қилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Ташриф буюрувчилар сафар мақсадлари бўйича тақсимланганда энг катта кўрсаткич саёҳат йўналишида бўлиб, 6 478 нафар киши Таиландга шу мақсадда борган.
Шунингдек, қариндошларни йўқлаш учун 406 нафар, ўқиш учун 4 нафар ҳамда хизмат юзасидан 2 нафар ўзбекистонликлар Таиландга сафар қилган.
Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 6 фоизга ошган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- «Реал Мадрид» мағлубиятга учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг