Январь-август ойларида Ўзбекистоннинг импорт ҳажми 28,5 миллиард долларини ташкил этди

14:20 06 Октябр 2025 Иқтисодиёт
348 0

2025 йил январь-август ойларида Ўзбекистоннинг импорт ҳажми 28,5 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 8 ойи мобайнида Ўзбекистон 170 дан ортиқ мамлакатлардан товар ва хизматлар импортини амалга оширган.

2025 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон импортидаги ТОП-10 давлатлар қуйидагича тақсимланган (АҚШ долларида):

  • Хитой – 8,5 миллиард;
  • Россия – 5,4 миллиард;
  • Қозоғистон – 2,1 миллиард;
  • Туркия – 1,2 миллиард;
  • Корея Республикаси – 1,1 миллиард;
  • Германия – 774 миллион;
  • Ҳиндистон – 734,3 миллион;
  • Туркманистон – 581,6 миллион;
  • Беларусь – 478,5 миллион;
  • АҚШ – 416,3 миллион;
  • Бошқа давлатлар – 7,2 миллиард.

Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11,8 фоизга ўсган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?