Янгийўлда фуқаро уйида боқаётган заҳарли кобраларни кўчага қўйиб юборди

Фото: Тошкент вилояти экология бошқармаси
Ижтимоий тармоқларда Янгийўл тумани Туябуғуз МФЙда яшовчи фуқаро уйида парвариш қилаётган заҳарли илонларни кўчага қўйиб юборгани айтилган видеолар тарқалди. Тошкент вилояти Экология бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
“Жорий йилнинг 2 октябрь куни Янгийўл тумани Туябуғуз МФЙ ҳудудида фуқаронинг хонадонида сақланган кобра илонларни қўйиб юборилганлиги ҳолати бўйича туман Экология бўлими, туман Ички Ишлар бўлими, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими, туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, туман Ободонлаштириш бўлими ходимлари ҳамда МФЙ раиси ва фаоллардан иборат ишчи гуруҳ тузилди”, дейилади хабарда.
Аниқланишича, 40 ёшли Н.Ю. ўзи яшаётган хонадонида 30 дан ортиқ “Осиё кобра” илонларини тегишли рухсатномаларсиз сақлаб келган. Номаълум сабабларга кўра, у илонларни очиққа қўйиб юборган. Ҳолат маҳаллий аҳоли томонидан аниқланиб, хусусан, 2 та илон тутиб ўлдирилган.
Қайд этилишча, ҳозирда мазкур ҳолат бўйича туман Экология бўлими, ИИБ, ФВБ, СЭС, Ободонлаштириш, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ҳамда маҳалла вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган.
Улар шу яқин атрофда яшовчи аҳоли хонадонларида дорилаш ишларини олиб бормоқда. Фуқаролардан уй ҳайвонларини вақтинча тутқунликда сақлаб туриш тавсия қилинди.
Фуқарога нисбатан ИИБ ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг