Янгиерда «Энергетика технопарки» иш бошлади

Аҳмадали Шерназаров/«Халқ сўзи». Янгиер шаҳрида Хитойнинг етакчи компанияларидан бири — «Tianjin Sianjin Power Supply Technology» билан ҳамкорликда «Энергетика технопарки» ташкил қилинди.
Ушбу лойиҳа учун зарур ускуналар хорижий инвестиция ҳисобидан олиб келинди. Тошкент кимё-технология институтининг Янгиер филиалида жойлашган мазкур технопарк мобил телефонлар, мобил ҳисоблаш қурилмалари ва мобил ускуналарда қўлланиладиган литий-ион батареялар (Li-ion) ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Технопаркда ишлаб чиқариладиган қурилма ва батареялар ички бозорда сотилиши билан бирга МДҲ давлатларига экспорт ҳам қилинади.
Айни пайтда институт филиалининг 10 нафар битирувчиси мазкур технопаркда иш фаолиятини бошлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Ўзбекистон терма жамоаси Қувайт билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг