Янги турар жойда талабалар учун барча қулайлик яратилди
Қашқадарё вилоятида Шаҳрисабз давлат педагогика институт янги биноси ва талабалар учун турар жой фойдаланишга топширилди. Бинонинг тантанали очилишига бағишланган тадбирда вилоят ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар, фахрий устозлар, институт профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди. Талабалар турар жойида барча шароит яратилган бўлиб, жумладан, замонавий русумдаги телевизор, совиткич, кир ювиш машинаси ва газ плиталари ҳамда ҳар бир хона янги ётоқ жойлар, мебеллар билан жиҳозланган.

Таъкидлаш лозимки, Шаҳрисабз давлат педагогика институти 2019-йилда ташкил этилган. Бугунги кунда институтда 9541 нафар талаба таҳсил олмоқда. Улардан 4591 нафари кундузги, 4509 нафари сиртқи, 251 нафари кечки таълим, магистратура босқичида 189 нафар талаба ўқимоқда. Институтда талабаларнинг сифатли таълим олиши учун замонавий жиҳозланган ўқув хоналари, лаборатория хоналари, IT марказ, Ахборот ресурс маркази, акселерация маркази мавжуд.
Маъсума Мўминова
Шаҳрисабз давлат педагогика институти доценти
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг