Янги тиббиёт маскани фойдаланишга топширилди
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Пайариқ туманидаги Гўзал маҳалласида «Тез тиббий ёрдам» биноси фойдаланишга топширилди. Мазкур янги объект «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси асосида 1 миллиард 100 миллион сўм маблағ эвазига қуриб битказилди.
Самарқанд туманида ҳам «Тез тиббий ёрдам станцияси» ўз фаолиятини бошлади. Ушбу объектда ҳам «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси асосида 1 миллиард 350 миллион сўм маблағ эвазига барча шароитлар яратилди.

Бугунги кунда 9 та шохобчадан ташкил топган туман «Тез тиббий ёрдам станцияси» 272 минг аҳолига тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Бунда 22 та гуруҳ бўлиб, шундан 16 та врачлик пости, 5 та фельдшерлик пости ва 1 та махсус психиатрик бўлимлари мавжуд.
Мазкур янги объектларнинг очилиш маросимида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят бошқармаси масъуллари, туман ҳокимликлари, сектор раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди. Иштирокчилар янги биноларда яратилган шароитлар билан танишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг