Янги таҳрирдаги Конституция ёшларимиз ижтимоий фаоллигининг ҳуқуқий кафолати
Фото: “Халқ сўзи”
Маълумки, ижтимоий фаолликда инсонлардаги қизиқишнинг ҳаракат омилига айланиши ҳамда билишга нисбатан кучли хоҳишнинг пайдо бўлиши, мақсадни қўйиш ҳамда воқеликни ўзгартириш билан чамбарчас боғлиқ бўлади. Шунинг билан бирга ижтимоий фаолликнинг кучайиши натижасида ишлаб чиқаришни жадаллаштириш, фан-техника тараққиётини ривожлантириш, ижтимоий муносабатлар ва шахс ўзини ўзи такомиллаштиришнинг энг муҳим шартидир. Фуқаролар ижтимоий фаоллигининг ўсиши энг яхши инсоний хислат ва фазилатларни ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришни назарда тутади. Ёшларнинг ижтимоий фаоллиги шахс хулқ-атворининг ички мотивацияси, унинг интилишлари, эҳтиёжлари ва қизиқишлари билан чамбарчас боғлиқ. Шунингдек, шахснинг ижтимоий фаоллиги конформистик характерга эга бўлиб, воқеликка танқидий муносабатни англатади. Натижада у мамлакатда ва дунёда содир бўлаётган воқеаларни мустақил равишда тушунишга доимий эҳтиёжни, ҳаётни яхшилашга интилишини ўзида мужассамлаштиради.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 33-моддасида “Фуқаролар ўз ижтимоий фаолликларини Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ митинглар, йиғилишлар ва намойишлар шаклида амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳокимият органлари фақат хавфсизлик нуқтаи назаридангина бундай тадбирлар ўтказилишини тўхтатиш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эга” деб белгилаб қўйилган. Мазкур модданинг таркибий қисми сифатида “Ёшларда ижтимоий фаолликни оширишнинг ҳуқуқий кафолатлари” деган бандни киритиш мақсадга мувофиқдир. Дарҳақиқат ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш орқали жамият ҳаётимиздаги ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказиш, инсонлар онгида шукроналик ҳиссини таркиб топтириш ҳамда ислоҳотларга нисбатан таъсирчанликнинг кучайтиришга эришиш мумкин.
Шу ўринда ёшлар томонидан амалга оширилаётган тарғибот ва ташвиқот ишлари ижтимоий фаолликни шакллантиришнинг муҳим механизмларидан бири ҳисобланади. Ёшларимиз томонидан амалга оширилаётган тарғибот ишларида доирасида улар ижтимоий муаммоларга янгича, қизиқарли тарзда ёндашишга ҳаракат қилишлар кузатилади. Бу орқали ёшларимизни фойдали ишларга қизиқтириш ва йўналтириш муҳим ҳисобланади. Шунингдек, ёшларимиз ҳар қандай инсонлар оммасига бирдек кириб бориши ҳамда уларга таъсир кўрсатишнинг ўзига хос усуллари ва стратегияларини билишлари ҳам доим қўл келганлиги тажрибалардан маълум. Хусусан, ёшларимизда ички жўшқинлик, иштиёқ, доимий кўтаринки кайфият, амалга оширган фаолиятининг натижасидан розилик ҳиссининг устунлиги, сиёсий-ижтимоий, иқтисодий билимларни тезкорлик билан ўзлаштириши ижтимоий фаолликнинг амалга оширилишида устувор омил бўлиб хизмат қилади.
З.Ш.Алимардонов,
Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети Хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш кафедраси, бошлиғи п.ф.ф.док (PhD), доцент.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг