Янги таҳрирдаги Конституция — миллий парламентаризм тараққиётининг негизи
Бугун, 1 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Конституция — халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган «Янги таҳрирдаги Конституция — миллий парламентаризм тараққиётининг негизи» мавзусида парламент конференцияси бошланди.
Унда Қонунчилик палатаси депутатлари, сенаторлар, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман), Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар омбудсмани), Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти, Давлат бошқарув академияси, Тошкент давлат юридик университети, Давлат ва ҳуқуқ институти профессор-ўқитувчилари, ҳуқуқшунослар, Парламент тадқиқотлари институти ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этяпти. Шунингдек, барча ҳудудларда студиялар ташкил этган ҳолда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентининг ҳудудлардан сайланган аъзолари ҳам қатнашмоқда.
Парламент фаолиятида ўзига хос анъанага айланиб улгурган, илк бор кенг кўламли форматда ташкил этилган мазкур парламент конференциясида янги таҳрирдаги Конституциянинг мамлакатимизда барча даражадаги вакиллик органлари ривожи учун янги конституциявий-ҳуқуқий маконни яратишда ҳамда миллий парламентаризм институти фаолияти самарадорлигини янада оширишда тутган муҳим ўрни ва аҳамияти хусусида сўз юритилмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов ўз сўзида янги таҳрирдаги Конституция Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг сиёсий-ҳуқуқий асосларини яратиб, давлат ва жамият қурилишини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берганлигини алоҳида таъкидлади.
Конференцияда янгиланган Конституцияда мамлакатимиз Президенти томонидан кейинги йилларда мамлакатимизда иқтисодий, ижтимоий, маданий-маънавий ҳаётимизнинг турли соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш бўйича стратегик мақсадлар ўз ифодасини топгани, Асосий қонунимиз давлатимизнинг яқин ва узоқ истиқболдаги барқарор тараққиёти ҳамда халқимиз фаровонлигининг мустаҳкам ҳуқуқий асоси ва ишончли кафолатига айлангани қайд этиб ўтилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг