Янги Ўзбекистонни дунё яна бир бор кашф этмоқда
Шу кунларда серқуёш юртимиз аҳолиси энг азиз ва улуғ байрамимиз ҳисобланган Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги шукуҳи билан яшамоқда. Ўтган ҳар бир йил истиқлол солномасига ўзига хос тарихий воқеалар, ижтимоий–сиёсий ҳаётимизда муҳим ўзгаришлар, иқтисодиётимизда янги инновациялар, халқимиз турмуш даражасини ошишига қаратилган эзгу ташаббуслар даври бўлиб ёзилмоқда.
Кейинги йилларда ўзгараётган Ўзбекистонни, яъни Янги Ўзбекистонни дунё яна бир бор кашф этмоқда. Миллий қадриятларимизни тиклаш, тарих силсиласидан халқимиз томонидан авлоддан-авлодга ўтиб келаётган миллий анъаналар, асрларни ортда қолдириб мағрур қад кўтариб турган маданий меросимиз дурдоналари бўлган қадимий обидаларимизни асраб-авайлаш замирида, бугун инсонни ўзгартириш орқали жамиятни ўзгартиришга ҳаракат қилаётган қудратли халққа айландик.
Кундан-кунга чирой очаётган Ўзбекистон аталмиш диёрнинг қайси шаҳар ва қишлоқларига борманг, улкан бунёдкорлик ишларини кўрамиз. Янгича чирой очаётган кўча ва хиёбонлар, замонавий турар-жой бинолари, фаровонликдан далолат берувчи савдо мажмуалари, спорт ва дам олиш масканлари, ёшларимиз учун яратилаётган таълим муассасаларини кўриб, шукроналик ҳисси ортади.
Халқ вакили сифатида бугун мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этар эканман, мустақиллик йилларида барча соҳаларда бўлгани каби қонун ижодкорлиги, халқ демократияси, давлат идораларининг халқ билан яқинлашуви, бир сўз билан айтганда давлат ва жамият бошқарувида бутунлай бошқача ёндашув вужудга келаётганининг гувоҳиман.
Бугун сиёсий партияларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ошиб бормоқда. Парламент халқ уйига айланиши керак деган ғоя амалга оширилмоқда. Жойларда сайловчиларнинг депутатларга ишончи ортиб боряпти. Яқинда «Ёшлар парламенти»нинг ташкил этилиши ҳам келажагимиз эгаларига қаратилган эътиборнинг бир намунаси бўлди. «Ёшлар парламенти»нинг мақсади ҳам келажагимиз эгаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, жамиятда ёшларни сиёсий фаол қатламга айлантириш, қонунчилик ва қонун ижодкорлиги жараёнига жалб қилиш, қабул қилинаётган қонунларни ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш орқали уларнинг парламент ҳаётига дахлдорлигини ошириш эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Албатта, буларнинг барчаси мустақиллигимиз шарофати биландир.
«Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!» шиори остида ўтаётган улуғ айёмимиз барчамизга муборак бўлсин. Осмонимиз мусаффолиги, юртимиз тинчлиги, Она халқимиз омонлиги бардавом бўлсин.
Даврон АРИПОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
«Миллий тикланиш» фракцияси аъзоси
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг