«Янги Ўзбекистон» университетининг кириш имтиҳонлари қачон ўтказилиши маълум бўлди
«Янги Ўзбекистон» университетига кириш имтиҳони сентябрь ойининг 6-8-саналаридан бирида 1 кун мобайнида ўтказилиши режалаштирилмоқда. Имтиҳондан олдин барча номзодлар учун таништирув-маслаҳат куни ҳам ташкил этилади.
Имтиҳон давомийлиги: 3 соат (ҳар битта фан учун 90 дақиқа вақт чегараси белгиланган)
Имтиҳон тили: инглиз тили
Йўналишлар ва фанлар:
• Кимё муҳандислиги йўналиши номзодлари учун: Математика ва кимё
• Машинасозлик йўналиши номзодлари учун: Математика ва физика
• Дастурий таъминот йўналиши номзодлар учун: Математика ва физика
Имтиҳон максимал баллари:
Кимё ва физика- 60 балл
Математика - 60 балл
Барча саволлар мактаб дарсликларига асосланади. Тест намуналари неwузбекистануниверситй.уз сайтининг «Аdmission» бўлимига жойлаштирилган.
Жавоблар варақаси Cambridge Assessment ташкилоти вакиллари томонидан Англияга олиб кетилади ҳамда имтиҳон натижалари сентябрь ойининг охирига қадар эълон қилинади. Инглиз тилини билиш даражаси сертификатини топширмаган номзодлар 15 сентябрга қадар тақдим этиши талаб этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг