Янги ўқув йилига тайёргарлик қандай?
Навоий вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ОАВ вакиллари учун пресс-тур уюштирилди. Унда журналистлар Кармана тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларида 2025-2026-ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари, тизимнинг жорий ўқув йили олди янгиликлари ва лойиҳалари билан танишди.
Мутасаддилар йўл-йўлакай ҳудуд ўқувчиларининг ютуқлари, уларга яратилаётган шароит ва имкониятлар ҳамда эришилган натижалар, келгусидаги ўқув режалари, белгиланган устувор вазифалар ҳақида маълумот беришди.
— Вилоятимизда таълим муассасаларининг инфратузилмасини яхшилаш, ўқувчиларга барча қулайликларга эга шарт-шароитлар яратиш мақсадида жиҳозлар ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун 278,84 миллиард сўм республика ва маҳаллий бюджет маблағлари йўналтирилди, — дейди Навоий вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати раҳбари Нурали Ҳошимов. — Натижада янги ўқув йили олдидан 5 та мактабгача таълим ташкилоти янгидан барпо этилиб, 6 та мактабгача таълим ташкилоти реконструкция қилинди. Бошқачароқ айтсак, 1050 та тарбияланувчи ўрни яратилди.

Тадбир давомида оммавий ахборот воситалари учун ташкил этилган матбуот анжуманида вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Кармана тумани бўлими масъуллари тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самараси ва 2025-2026-ўқув йилида амалга оширилиши лозим бўлган режалар ҳақида атрофлича ахборот берди.
Анжуманда бошқарма мутасаддиларининг таъкидлашича, 2025-2026-ўқув йилида ҳам таълим муассасаларида олиб борилаётган ишлар давом эттирилиб, жорий йил якунига қадар 20 та мактабгача таълим ташкилоти ва 49 та умумтаълим мактабларида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Натижада давлат мактабгача таълим муассасаларида 890 та бола ўрни ва умумтаълим мактабларида 4 минг 858 та ўқувчи ўрни янгидан яратилади
Анжуман сўнгида таълим тизими масъуллари оммавий ахборот воситалари ходимларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб бердилар.
Темур ЭШБОЕВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг