Янги ўқув йили учун 1-синфга қабул вақти эълон қилинди
2024-2025-ўқув йили учун 1-синфга қабул 20 июндан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 1-синфга қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади:
1-БОСҚИЧ: 20 июндан 31 июлгача микро-ҳудуд доирасида,
2-БОСҚИЧ: 1 августдан 15 августгача микро-ҳудуддан ташқарида.
1-синфга қабул жараёнлари туман (шаҳарларда) электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади.
"Бунда ота-оналар 20 июндан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин.
Давлат хизматлари кўрсатилмайдиган ҳудудларда 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz)га киритилади.
"Таълим тўғрисида"ги қонунга мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Бу йил 1-синфга 2017 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.
Электрон қабул жараёнлари юзасидан Вазирлик Call-марказининг 71-203-07-04 рақами ёки телеграмдаги @mymaktab_uz расмий канали орқали қўшимча маълумот олиш мумкин", дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг