Янги корхонада мингта иш ўрни яратилди
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Хўжаобод туманида фаолият олиб борувчи «ФайзМ» масъулияти чекланган жамияти Булоқбоши туманида янги тикув корхонасини ишга туширди. Бунинг натижасида 1000 та янги иш ўрни яратилди.
— Корхонамиз 2016 йилда ташкил топган бўлиб, ўша пайтда жамоамиз 200 кишидан иборат эди, — дейди корхона таъсисчиси Фарҳоджон Зокиров. — Айни пайтда 2 минг кишидан иборат кластерга айландик. Бу мамлакатимизда тадбиркорларга яратилган қулай имконият ва шароитлар маҳсулидир.
Бугунги кунда корхонада бир йилда 4 млн. 200 минг дона трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Ўтган йили 3 млн. долларлик сифатли ва бежирим маҳсулотлар Россия, Белоруссия, Қозоғистон каби давлатларга экспорт қилинди. Жорий йилда бу кўрсаткич 4 млн. долларни ташкил этиши режалаштирилган. Бу каби марраларни забт этишда булоқбошилик тикувчилар ҳам фаол иштирок этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг