Янги келишув — янги имконият

14:35 28 Октябр 2025 Жамият
159 0

Аввал хабар берганимиздек, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдурахмонов бошчилигидаги делегация аъзолари айни пайтда Хитой Халқ Республикасида бўлиб, ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ва янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича муҳим келишувларни имзоламоқда.

— Сафар доирасида делегация аъзолари Жангши шаҳридаги “Jiangxi Haitong Cable Co., Ltd” компанияси раҳбари билан учрашув ўтказди, — дейди вилоят ҳокимлиги масъул ходими Рустамжон Эшонов. — Мулоқот чоғида кабель ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда замонавий қувватларни ишга тушириш масалалари муҳокама қилинди. Учрашув якунида томонлар турли кучланишдаги кабеллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ўзаро келишув меморандумини имзолади.

Мазкур келишув Андижон вилоятида кабель ишлаб чиқариш соҳасида янги имкониятлар яратиш, илғор технологияларни жорий этиш ва инвестиция муҳитини янада яхшилашга хизмат қилиши кутилмоқда. Бу эса ҳудуд саноат салоҳиятини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда экспорт салоҳиятини кенгайтириш йўлидаги муҳим қадам бўлади.

Саминжон ҲУСАНОВ

«Халқ сўзи».                                                  

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?