Янги Ҳукуматга 30 миллиард долларлик хусусий шериклик лойиҳаларини амал ошириш топшириғи юкланади

11:30 20 Ноябрь 2024 Сиёсат
191 0

Келгуси беш йилда иқтисодиётнинг хусусий сектордаги улушини 85 фоизга етказиш ҳам асосий вазифалардан бири сифатида белгиланди.

Бу борада 2 мингта корхонада давлат улушини, 5 мингдан зиёд кўчмас мулк объектини сотиш, 16 та йирик мажмуа акцияларини IPOга чиқариш талаб этилади.

Ҳукумат 30 миллиард долларлик хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишни таъминлаши керак.

Вазирлар Маҳкамаси 2025 йилда «тежамкорлик ва барқарорлик» тамойили асосида давлат компанияларини трансформация қилишни тезлаштириб, уларнинг харажатларини 15-20 фоизга қисқартириши зарур.

Бу борада 1 миллиард долларлик 18 та давлат компаниясининг улуши берилган Миллий инвестиция жамғармаси фаолиятини самарали йўлга қўйиш лозим.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер