Яна икки нафар боксчимиз Париж Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди
Архив фото
Шу йилнинг 3-11 март кунлари Италиянинг Бусто-Арсицио шаҳрида “Париж-2024” ёзги Олимпиадасига учун йўлланма берувчи 1-жаҳон квалификацион турнири бўлиб ўтди.
Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон вакиллари ҳам муваффақиятли иштирок этди. Турнирнинг сўнгги куни ҳамюртларимиздан Тўрабек Ҳабибуллаев (-80 кг) Олимпиада йўлланмаси учун белашувда колумбиялик Хуан Ортизни ишончли тарзда мағлуб этди — 5:0.
-71 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган боксчимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаев эса иорданиялик Зияд Ишайишдан устун келиб, ҳар тўрт йилликнинг нуфузли мусобақасига иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Бунгача ушбу турнирда Сабина Бобоқулова (-50 кг), Руслан Абдуллаев (-63,5 кг) ва Лазизбек Мулложонов (-92 кг) Олимпиада йўлланмаларига эга чиққанди.
Айни пайтга келиб, бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси тўлиқ таркибда (7 та вазн) “Париж-2024” йўлланмаларини қўлга киритиб бўлди. Хотин-қизлар жамоасида эса яна 4 та вазнда йўлланма қўлга киритилмаган. Бу жамоамиз Таиландда бўлиб ўтадиган лицензион турнирда иштирок этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг