Италияда ўтаётган халқаро турнирда икки нафар боксчимиз Париж Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди
Архив фото
Шу кунларда Италияда бокс бўйича Париж Олимпиадасига йўлланма берувчи халқаро турнир ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон вакиллари ҳам муваффақиятли қатнашмоқда.
Хусусан, мусобақада -63,5 кг вазн иштирок этаётган Руслан Абдуллаев Олимпиада йўлланмасини берувчи беллашувда сербиялик Алексей Шендрикни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Яна бир боксчимиз Лазизбек Мулложонов (-92 кг) эса ҳар тўрт йилликнинг нуфузли мусобақаси йўлланмаси учун кечган баҳсда грузиялик Георги Кушиташвилини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Боксчи қизларимиздан Навбаҳор Ҳамидова (-66 кг) Олимпиада йўлланмаси учун кечган беллашувда Доминикан Республикаси вакиласи Мариа Моронта Эрнандезга, Азиза Зокирова (-75 кг) эса Буюк Британиядан келган Чантелле Рейдга имкониятни бой бериб қўйди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг