Яккаланиб қолишдан қўрқаётган Европа: Трамп ва Путиннинг шубҳали мулоқоти
АҚШ президенти Доналд Трамп ва Россия раҳбари Владимир Путиннинг 1,5 соатлик телефон мулоқотидан кейин Европада хавотир кучайди. Иккала давлат раҳбари Москва учун қулай шартларда, Киев иштирокисиз келишувга эришиши мумкинлиги ҳақида ташвишлар пайдо бўлди.
Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ ва Россия олиб бораётган тинчлик музокараларини қабул қилмаслигини маълум қилди. Унга Трампнинг Киевга қўнғироқ қилишдан олдин Путин билан маслаҳатлашгани ҳам ёқмаган. АҚШ ва Россия етакчиларининг мулоқоти Ғарбнинг «Украинасиз Украина ҳақида ҳеч нарса» сиёсатини шубҳа остига қўйди. Энди бу жумлага «Европасиз Европа ҳақида ҳеч нарса» ибораси ҳам қўшилиши мумкин. Трампдан тинчлик музокараларида Украинани тенг ҳуқуқли шерик сифатида кўряпсизми, деб сўрашганида, у шунчаки «Бу қизиқ савол» деб жавоб берди.
Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Кажа Каллас Европа ва Украина музокаралар жараёнида иштирок этмасдан туриб, тинчлик битими амалга ошмаслигини таъкидлади.
НАТО учун келажак муаммоли кўриниш олмоқда. Иттифоқ ташкил этилганидан бери Европа АҚШнинг ядровий ҳимоясига ва Америка ҳарбий контингентларига таяниб келган. АҚШ мудофаа вазири Брюсселдаги йиғилишда Вашингтон Украина НАТОга аъзо бўлишига ишонмаслигини билдирди. НАТО расмийси эса аъзолик масаласида қарорни альянс давлатлари мустақил чиқаришини эслатиб ўтди.
Франция, Буюк Британия, Германия ва бошқа Европа давлатлари Украина ва Европа ҳар қандай музокараларнинг ажралмас қисми бўлиши кераклиги ҳақида баёнот берди. Эстониялик сиёсатчилар эса Александр Дюманинг «Ҳамма бир киши учун, бир киши ҳамма учун» шиорини эслаб, мудофаа харажатларини ошириш зарурлигини қайд этдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг