Толибон Афғонистоннинг янги Жиноят-процессуал кодексини қабул қилди
Афғонистон олий раҳбари ва Толибон ҳаракати етакчиси Ҳайбатуллоҳ Оҳундзода янги Жиноят-процессуал кодексни тасдиқлади. Мазкур ҳужжат Равадари ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг расмий сайтида эълон қилинди.
Мутахассислар фикрича, янги меъёрлар жинс, дин ва ижтимоий қатламлар бўйича камситишни амалда мустаҳкамлайди, шунингдек, қулликка ўхшаш амалиётлар, бошқача фикрлайдиганларга нисбатан жазолаш ва зўравонликни, айниқса, аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликни қонунийлаштиради.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Билкис Аҳмадий таъкидлашича, кодекс қоидалари шундай тарзда тузилганки, унда ҳайвонлар ҳуқуқи аёллар ҳуқуқига нисбатан яхшироқ ҳимоя қилинган.
Аниқ моддалар инсон ҳуқуқлари ва феминистик ташкилотлар эътиборини ўзига жалб қилди. Хусусан, 32-моддада шундай дейилади:
«Агар эр хотинига ўта оғир калтак етказиб, суяк синиши, жароҳат ёки кўкаришларга сабаб бўлса ва хотин судья олдида шикояти асосли эканини исботласа, эр жиноятчи деб топилади. Судья уни 15 кунлик қамоқ жазосига ҳукм қилиши керак».
70-моддада эса бошқача жазо белгиланган:
«Ҳайвонларни (итлар, туялар, қўйлар ва шу кабилар) ёки қушларни (товуқлар, беданалар, кекликлар) уруштирган шахс жиноятчи деб топилади. Судья уни беш ой муддатга озодликдан маҳрум этиши керак».
Шу тариқа, хўроз урушларини уюштириш тан жароҳатига олиб келган хотинни калтаклашга нисбатан оғирроқ жиноят сифатида баҳоланмоқда.
Ҳуқуқ ҳимоячилари таъкидлашича, янги кодекс бутун дунёда асосий деб ҳисобланадиган бир қатор ҳуқуқий тамойилларни инкор қилади: суд муҳокамасининг тортишувлилиги ва тўлақонли ҳимоя ҳуқуқи, қонунийлик тамойили, жазонинг қилмишга мутаносиблиги, қонун олдида тенглик, айбсизлик презумпцияси ва бошқалар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг