Трамп АҚШ–Канада ўртасидаги кўприкка мулкчилик ҳуқуқининг ярмини талаб қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп Канадага Онтарио билан Мичиганни боғлайдиган янги кўприкни очишга йўл қўймаслигини маълум қилди. Унинг айтишича, АҚШ «адолатли муносабат» ва компенсация олмагунча бунга рухсат берилмайди.
«Биз музокараларни дарҳол бошлаймиз. Биз уларга тақдим этган барча имкониятларни ҳисобга олсак, эҳтимол, ушбу активнинг камида ярмига эгалик қилишимиз керак. Америка бозори ҳисобидан шаклланадиган даромадлар жуда улкан бўлади», — деб ёзди Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида.
Республикачилар партияси вакили бўлган Трамп аввалги маъмуриятни канадалик материаллардан фойдаланишга рухсат бергани учун танқид қилди, шунингдек, Америка сут маҳсулотларига қўйилган тарифлар ва алкоголь маҳсулотларига нисбатан чекловлардан норозилик билдирди.
Трамп таъкидлашича, кўприк очилишидан олдин АҚШ ушбу инфратузилма активида сезиларли улушга эга бўлиши ва Америка бозори ҳисобидан олинадиган фойдадан баҳраманд бўлиши керак.
Қайд этилишича, кўприк қурилиши лойиҳаси Канаданинг федерал ҳукумати томонидан молиялаштирилмоқда. Кўприк барча расмий текширувлардан сўнг очилиши режалаштирилган. Қурилиш харажатларини қоплаш эса кўприкдан ўтиш учун олинадиган йиғимлар ҳисобидан амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг