Якка тартибдаги тадбиркорлар сони 284 мингдан ошди
Ўзбекистонда 2025 йил 1 март ҳолатига кўра якка тартибдаги тадбиркорлар сони 284 минг 110 нафарга етди. Шундан 83,1 фоизи қатъий миқдорда даромад солиғи тўловчилардан, 16,1 фоизи айланмадан олинадиган солиқ (АОС) тўловчиларидан ва 0,8 фоизи қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ва фойда солиғи тўловчиларидан иборат. Январ-феврал ойларида эса 17 минг 341 нафар янги якка тартибдаги тадбиркор рўйхатдан ўтган. Бу ҳақда «Фискал таҳлиллар» портал маълум қилди.
Якка тартибдаги тадбиркорлар асосан қуйидаги соҳаларда фаолият юритмоқда: 136 минг 29 нафари чакана савдо соҳасида, 29 минг 372 нафари маиший хизмат кўрсатиш соҳасида, 23 минг 25 нафари ҳунармандчилик билан шуғулланмоқда. Шунингдек, 95 минг 684 нафар тадбиркор бошқа турдаги фаолият йўналишларида ишламоқда. 2025 йилда ушбу йўналишлар бўйича мос равишда янги рўйхатдан ўтганлар сони чакана савдода 7 минг 996, маиший хизматда 2 минг 258, ҳунармандчиликда 563 ва бошқа соҳаларда 6 минг 524 нафарни ташкил этди.
Якка тартибдаги тадбиркорларнинг жинсий таркибига кўра, эркаклар 57 фоизни ташкил этиб, уларнинг сони 163 минг 85 нафарни, аёллар эса 43 фоизни ташкил этиб, 121 минг 25 нафарни ташкил этди. Бу кўрсаткичлар аёлларнинг ҳам фаол тадбиркорликда иштирок этаётганини кўрсатади.
Ҳудудлар кесимида энг кўп ЙТТлар Тошкент шаҳрида (38 минг 804), Самарқанд вилоятида (29 минг 921), Фарғона вилоятида (28 минг 83), Тошкент вилоятида (26 минг 442), Андижон вилоятида (26 минг 284) ва Наманган вилоятида (20 минг 324) фаолият юритмоқда. Энг кам ЙТТлар эса Навоий (7 минг 49), Сирдарё (7 минг 605) ва Жиззах (9 минг 427) вилоятларида рўйхатга олинган.

Мазкур маълумотлар Давлат солиқ хизмати томонидан тақдим этилган бўлиб, якка тартибдаги тадбиркорлик соҳасининг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни йилдан йилга ортиб бораётганини кўрсатади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг