XIX Осиё ўйинлари чемпиони Умид Эсановга икки хонали уй берилди
Фото: “Халқ сўзи”
Хитойнинг Гуанжоу шаҳрида бўлиб ўтган XIX ёзги Осиё ўйинларида Навоий вилоятидан 10 нафар спортчи иштирок этиб, мамлакатимиз спорти шарафини ҳимоя қилди.

Уларнинг 4 нафари мазкур нуфузли халқаро мусобақада муваффақиятли қатнашиб, ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олишди. Хусусан, спортнинг кураш турида ўз вазн тоифасида Умид Эсанов мутлақ ғолибликни қўлга киритиб, мусобақа шоҳсупасидан ўрин олган бўлса, байдарка ва каноэда эшкак эшиш спортининг жамоавий баҳсларида Шаҳризода Мавлонова, футбол бўйича 23 ёшгача бўлган жамоалар ўртасидаги баҳсларда мамлакатимиз терма жамоаси сафида тўп сурган футболчилар Шерзод Эсанов ҳамда Жасур Жалолиддинов 3-ўринни эгаллаб, мусобақаларнинг бронза медаллари билан тақдирландилар.

— Бошинг узра Ўзбекистон байроғи кўтарилиб, бутун аренани мамлакатимиз мадҳияси ларзага солгандаги ҳаяжон ва кечинмаларни сўз билан ифодалаб бўлмайди, — дейди XIX Осиё ўйинлари чемпиони Умид Эсанов. – Албатта, бу ғалабалар мамлакатимизда спортга қаратилган эътиборнинг самараси деб биламан. Спортчи жисмонан етук бўлиши мумкин, лекин ғамхўрлик ва рағбатни ҳис этмаса, маънан ғолибликни қўлга киритишга тайёр бўла олмайди.
Вилоят ҳокимлигида Осиё ўйинларининг иштирокчи ва совриндорлари шарафига қабул маросими уюштирилди. Уни вилоят ҳокими Н. Турсунов сўзга чиқиб, юртимиз спорти шарафини дунёга таратишдаги муваффақиялари билан қутлаб, Умид Эсановга 100 миллион сўм пул мукофоти ва икки хонали квартиранинг калитини топширди. Шунингдек, Осиё ўйинларида совриндорлар қаторидан ўрин олган навоийлик спортчилар ҳамда уларнинг мураббийлари ҳам муносиб рағбатлантирилди.
Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол турнири ташкил этилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг