Хитойда кучли зилзила юз берди
Хитойнинг марказий қисмида содир бўлган зилзила оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлди. Бундай маълумотлар 19 декабр куни "Синхуа" агентлиги ва мамлакат марказий телевидениеси томонидан маълум қилинди. Хусусан, Гансу провинциясида қурбонлар сони 100 кишига етди, яна 11 киши Цинхай провинциясида ҳалок бўлди.
Бундан ташқари, камида 220 киши жабрланган - Гансуда 96 ва Цинхайда 124 киши, дея хабар беради ОАВ. Oфат зонасида сув таъминоти узилган, электр узатиш линиялари, шунингдек, транспорт инфратузилмаси шикастланган. Расмийлар зарар кўрган ҳудудларга чодирлар ва йиғма каравотлар ва юборишни буюрган. Хитой раҳбари Си Жинпин қурбонлар сонини камайтириш учун кенг кўламли қидирув амалиётини ўтказишга чақирди.
Зилзила эпицентри Гансу провинциясида, Цинхай билан маъмурий чегарадан 5 километр узоқликда бўлган, дея таъкидлади "Синхуа". Хитой маълумотларига кўра, зилзила магнитудаси 6,2 баллни ташкил қилган. АҚШ Геология хизмати бу кўрсаткични 5,9 деб баҳоламоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг