X Миллий ахборот-кутубхона ҳафталигининг ўзига хослиги нимада?
Фото: Халқ сўзи
Президентимизнинг беш муҳим ташаббусидан бири — ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида шу йилнинг 8 – 12 ноябрь кунлари ташкил этиладиган “INFOOLIB UZBEKISTAN-2021” X Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги ушбу эзгу мақсадга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Тадбир олдидан Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ўтказилган матбуот анжуманида шу ҳақда сўз борди.
Таъкидланганидек, ҳафталик бир вақтнинг ўзида юртимиздаги кўплаб ахборот-кутубхона марказларида ҳам ташкил этилади. Бу йилги ҳафталикнинг ўзига хослиги илк маротаба “Ўзбекистон ёш кутубхоначилари, биз биргаликда ҳаракат қиламиз” шиори остида “Ёш кутубхоначилар форуми”нинг ўтказилишидир.
— Мақсадимиз мамлакатимизда ахборот-кутубхона соҳасини янада ривожлантириш, аҳолига ахборот олишнинг манбаи, шакл ва услубларини етказиш, ахборот-кутубхона фойдаланувчиларига хизмат кўрсатиш, китобхонлик ва китоб мутолаасини тарғиб қилишдан иборат, — дейди Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабоева. — Ҳафталик доирасида жамоат ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда соҳа мутахассислари ва китобхонлар учун бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари, танловлар, семинар-тренинглар, маҳорат дарсларини ўтказиш ҳамда нашриётлар иштирокида китоб кўргазмаси ва ярмаркаларини ташкил этиш, таниқли фан ва маданият намоёндалари, адиблар иштирокида ижодий учрашувлар, театрлаштирилган чиқишлар намойиш қилиш режалаштирилган.
Раҳмат БОБОЖОН, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Телеканаллар, радио ва ижтимоий тармоқлардаги айрим рекламаларга ишониб қолманг — Рақобат қўмитаси огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг