WADA Президенти илк бор Ўзбекистонга келмоқда
Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) Президенти Витольд Банька Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Миллий Олимпия Қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 22-23 май кунлари Тошкентда Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA)нинг Осиё ва Океания мамлакатлари спорт вазирликларининг 19-ҳукуматлараро йиғилиши бўлиб ўтади. 34 мамлакатдан делегатлар қатнашадиган ушбу нуфузли тадбирга WADA Президенти Витольд Банька ва бошқа кўплаб фахрий меҳмонлар ташриф буюради.
Бугун, 15 май куни Спорт вазирлигида мазкур тадбирни юқори савияда ташкил этиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтган.
Унда вазир Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда Миллий антидопинг агентлиги директори Абдушукур Садиков, шунингдек, масъул ташкилотлар вакиллари иштирок этган.
Қайд этиш жоиз, WADA ўз фаолиятини бошлаганидан бери бери ушбу ташкилотнинг ҳеч бир раҳбари Ўзбекистонга ташриф буюрмаган. Шу боис, Адҳам Икрамов бўлажак тадбирни юқори савияда ўтказиш не чоғлик муҳим эканини таъкидлаб, масъулларга уни муносиб ташкил этиш бўйича топшириқ берган.
Учрашувда халқаро тадбирнинг кун тартибидан ўрин олган масалалар муҳокама қилиниб, соҳада янада илдам қадамларни ташлаш мақсадида халқаро экспертлар, мартабали меҳмонлар билан расмий учрашувлар ташкил этиш масалалари ҳам кўриб чиқилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг