"Вызов" фильми асосида ҳужжатли сериал яратилди
Космосда суратга олинган илк фильм ҳақида ҳикоя қилувчи "Вызов. О фильме, покорившем космос" ҳужжатли сериали суратга олинди. Ҳужжатли сериал 20 апрель куни премьераси кутилаётган "Вызов" фильми билан бирга намойиш қилинади. Унда суратга олиш жараёнларидан лавҳалар, актёрлар билан интерьвюлар, фильмдан кадрлар ўрин олган.
«Вызов» фильми режиссёри Клим Шипенко.
Ҳужжатли сериал орқали томошабинлар режиссёрга космосда фильм олиш ғояси қандай келиб қолгани, актриса Юлия Пересильднинг коинотда жарроҳ ролини ўйнашига қанча вақт сарфлангани, кадр ортидаги қизиқ жараёнлар билан бирга қийинчиликлар ҳақида ҳам билиб олишади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг