Волейбол спорти янада ривожлантирилади. Мамлакат бўйлаб бир қатор анъанавий мусобақалар йўлга қўйилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Волейбол спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Маълум қилинишича, қарорга кўра, 2025 йилдан ҳар йили анъанавий тарзда волейбол бўйича бир қатор мусобақалар ўтказиб борилиши кўзда тутилмоқда.
Хусусан, олий таълим муассасалари талабалари, профессионал таълим ва умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида «Volleyball stars» Ўзбекистон кубоги, вазирлик ва идоралар ходимлари ўртасида 3 босқичли (туман (шаҳар) – вилоят – республика) волейбол спорт турлари бўйича «Янги Ўзбекистон» республика мусобақаси ташкил этилади.
Бундан ташқари, умумий ўрта таълим муассасалари юқори синф ўқувчилари ўртасида 3 босқичли Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги кубоги, ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида пара волейбол спорт мусобақалари ҳам қарорга мувофиқ ўтказилиши белгиланди.
Қайд этиш керакки, 2025 йилдан ҳар икки йилда бир марта волейбол бўйича Марказий Осиё волейбол ассоциацияси (CAVA)га аъзо давлатлар ўртасида «Буюк Ипак йўли» халқаро турнири ўтказиб борилади.
Шунингдек, Наманган вилояти Учқўрғон тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати Волейбол спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернати сифатида қайта ташкил этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг