«Права» олиш янада мураккаблашмоқда. Энди бўлажак ҳайдовчилар биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича амалий имтиҳонлардан ҳам ўтиши керак
Фото: Иллустратив
Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лецензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 408-сонли қарорига (2018 йил 31 май) тегишли тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қайд этилишича, мазкур қарорнинг 24-бандига кўра, эндиликда «ўқув ташкилотида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш якуни бўйича битирувчилардан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, беморни тўғри транспортировка қилиш кўникмалари юзасидан амалий имтиҳонлар қабул қилинади.
Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Йўл транспорт ҳодисаларида жабрланган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш тўғрисида»ги тегишли буйруғи лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилганди. Шунга асосан, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича амалий имтиҳонларнинг мезонлари ССВ томонидан белгиланиши кўзда тутилмоқда.
Маълум қилинишича, эндиликда ҳужжат билан воқеа жойига тиббиёт ходимлари етиб келгунигача махсус тайёргарликдан ўтган шахслар жабрланганларга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатади. Бундай шахслар қаторига эса ички ишлар ходимлари, ҳарбий хизматчилар, миллий гвардия ходимлари, фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарувчилари, ҳайдовчилик гувоҳномалари мавжуд шахслар киритилган.
Аввалроқ, янги миллий туризм бренди яратилиши ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг