«Vogue World» мода ва спортни уйғунлаштирган тадбир ташкил қилди
Парижда якшанба куни Олимпия ўйинлари олдидан мода ва спортни уйғунлаштирган «Vogue World» номли жозибали тадбир бўлиб ўтди. «Vogue» журнали томонидан ташкил этилган тадбир тарихий Вандом майдонида ўтказилган. Бу ҳақда «France 24» хабар бермоқда.
Бундай тадбир охирги марта 1924 йилда Парижда ўтказилган Олимпиада ўйинлари арафасида ташкил қилинган эди. Ушбу рамзий маънодаги бир асрлик юбилей спорт турлари билан бирлаштирилган ҳолда тақдим этилди.
800 нафар меҳмон орасида Фаррелл Уильямс, Венера Уильямс ва Кэти Перри каби машҳур моделлар ҳам бор. Тадбир давомида турли хил спектакллар, мода намойишлари ва спорт намойишлари ҳам ўтказилди.
Супермоделлар Жижи Хадид ва Кендалл Женнернинг майдон атрофида отлар билан уюштирган сайри, айниқса, шов-шувларга сабаб бўлди, чунки моделлар «Hermes» брендидаги либосларда эди.
Шунингдек, «Balenciaga», «Dior» ва «Louis Vuitton» каби бошқа ҳашаматли брендлар ҳам мода кўргазмасида фаол қатнашди.
Журналнинг бош муҳаррири Анна Винтур Франция мода ҳамжамиятининг қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди. Шунга ўхшаш «Vogue World» тадбирлари Нью-Йорк ва Лондонда бўлиб ўтганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг