Владимир Зеленский Ғарб етакчиларини Россияга босим ўтказишга чақирди

10:20 29 Май 2024 Дунё
308 0

Фото: Getty Images

Украина президенти Владимир Зеленский Ғарб етакчиларини барча чоралардан фойдаланган ҳолда Россияни тинчликка эришиш учун босим ўтказишга чақирди.

Зеленский Москва қўшинлари Украинанинг барча ҳудудини, жумладан, Қримни ҳам тарк этмагунча Россия билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бормаслигини узоқ вақтдан бери таъкидлаб келади. Бироқ унинг келишув чақириғи Москва кучлари Украина томон кириб бораётган ва Киев қурол-яроғ таъминотида тақчиллик сезаётган бир пайтга тўғри келмоқда. Украина етакчиси Россия ҳар ой 3200 га яқин ҳаво бомбаларидан зарба йўллаётганини айтган.

Зеленский Россияни июнь ойида Швейцарияда ўтказилиши режалаштирилган тинчлик саммитига таклиф қилиш ғоясини рад этди. Конференцияда 90 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. Делегация аъзолари барча босиб олинган ерларни қайтариш орқали Украинада адолатли ва мустаҳкам тинчлик ўрнатиш, уруш билан боғлиқ бўлган барча харажатларни тўлатиш ва Россия урушини таъқиб қилиш учун махсус трибунал яратишни талаб қилувчи 10 та банд асосида белгилаб олишга ҳаракат қилишади.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, Россия президенти Владимир Путин музокараларга тайёр, фақат махсус операция орқали қўлга киритилган ҳозирги ҳудудларни қайтариш ниятида эмас. Зеленский Испаниянинг Мадрид шаҳрида ўтказилган учрашувда Россия ҳудудига зарба бериш учун топширилган қуроллардан фойдаланишга қўйилган тақиқларни бекор қилишга чақирди. Аксарият Ғарб давлатлари, жумладан, АҚШ ҳам Киев ўз ҳужумларини Украина ҳудудини босиб олган Россия кучларига қаратишни таъкидламоқда.

Украина қўмондонлари вазиятни назорат қилаётганини даъво қиляпти ва президент Зеленскийнинг бошқа давлатларга сафари ҳам буни ифодалаши мумкин. Украина раҳбарининг Мадридга сафаридан муддаоси шуки, доимий уруш чарчоқларига қарши кураш ва ҳарбий, гуманитар ёрдамни таъминлашга бўлган эҳтиёждир. Шунингдек, Испания Украина учун 1 миллиард доллар ёрдам ажратгани маълум.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?