Владимир Путин Шимолий Корея ва Вьетнамга ташриф буюради

20:18 10 Июнь 2024 Дунё
450 0

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин келаси ҳафта Шимолий Корея ва Вьетнамга ташриф буюради.

Путин ўзаро ҳисоб-китоблар муаммосини ҳал этиш ва туристлар оқимини йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилиши айтилмоқда. Маълумотларга кўра, президентнинг Вьетнамга ташрифи КХДРга сафаридан сўнг амалга оширилиши мумкин. Россиянинг Шимолий Кореядаги элчиси Александр Матсегора «Ведомости»га Россия раҳбарининг Пхенянга ташрифини тасдиқлаб, фаол тайёргарлик кетаётганини маълум қилган.

Путин Шимолий Кореяга биринчи марта 2000 йилнинг 19-20 июль кунлари ташриф буюрган. Ўшанда КХДР раҳбари Ким Чен Ир билан учрашган эди. Шимолий Кореянинг амалдаги раҳбари Ким Чен Ин охирги марта 2023 йилнинг 12-17 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Россияга ташриф буюргани маълум.

26 март куни «Вьетнамнет» интернет газетаси хабарига кўра, Марказий қўмита бош котиби Нгуен Пҳу Тронг Путин билан телефон орқали суҳбатда уни Вьетнамга расмий ташриф билан таклиф қилган. Путин президентлик даврида ушбу давлатга тўрт марта ташриф буюрган. Унинг Вьетнамга сўнгги расмий ташрифи 2013 йилнинг ноябрида бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер