Владимир Путин халқаро ҳибсга олиш ордерига қарамай Мўғулистонга ташриф буюрди. Россия яна бир давлатда АЭС қурмоқчи
Россия президенти Владимир Путин, унга қарши халқаро ҳибсга олиш ордерига қарамай, Мўғулистонга ташриф буюрди. Халқаро Жиноят Суди (ICC) аъзоси бўлган Мўғулистон бу талабни бажармади. Бу ҳақда «Al Jazeera» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Мўғулистон Путинни ҳибсга олиш ҳақидаги чақириқларга эътибор бермай, расмий ташрифни амалга оширган. Кичик бир намойишчилар гуруҳи бунга қарши бўлган баннерни кўтарган, аммо ҳукумат уларга ҳеч қандай чора кўрмаган.
Украина Мўғулистонни Путинни ҳибсга олиб, Халқаро судга топширишга чақирди. Amnesty International Mongolia ҳукуматнинг уни мезбонлик қилиш қарорини танқид қилиб, бу халқаро адолатга путур етказишини таъкидлади.
Қайд этиш керакки, Мўғулистон ёқилғи ва электр энергияси бўйича Россияга, тоғ-кон саноатига сармоя бўйича эса Хитойга таянади. Ташриф чоғида Россия ва Мўғулистон электр стансияларини модернизация қилиш ва ёқилғи етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланган ва бу мамлакат учун аҳамиятли йўл эканлигини ҳам эслатиб ўтиш лозим.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Владимир Путин Мўғулистонга бир неча бор ташриф буюрган. Сўнгги маротаба 2019 йилда Муғилистонга келган эди. Қайд этилишича, ушбу ташрифдан асосий мақсад Мўғулистонда атом электр стансиясини қуриш масаласини муҳокама қилиш эди.
Ташриф чоғида Путин ва Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух ушбу лойиҳани амалга ошириш имкониятларини ўрганиш бўйича келишувларни имзолади. Атом электр стансияси Мўғулистоннинг Россия энергия манбаларига қарамлигини камайтириши ва энергетика хавфсизлигини ошириши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг