Владимир Норов Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу билан учрашди

11:26 02 Август 2022 Сиёсат
2662 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

2022 йил 2 август куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов «Ўзбекистон-Озарбайжон-Туркия» мулоқот форматининг биринчи йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу билан учрашди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Мулоқот чоғида қайд этилганидек, замонавий босқичда Ўзбекистон-Туркия муносабатлари икки мамлакат раҳбарларининг қатъияти ва ишончли мулоқоти туфайли юксак ўсиш суръатини намоён этиб, янги амалий мазмун билан бойиб бормоқда.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, маданий-гуманитар ва туризм алмашинувларини кенгайтириш юзасидан олий даражада эришилган келишувлар ижросига алоҳида эътибор қаратилди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Ўзбекистон ва Туркиянинг халқаро институтлар доирасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорлиги таъкидланди.

Дунёдаги ва минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашилди. Туркия делегацияси Тошкент шаҳрида Афғонистон бўйича бўлиб ўтган конференция натижаларини юқори баҳолади. Афғонистон йўналишидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришни давом эттириш ва бу мамлакатга гуманитар ёрдам кўрсатишга икки томон ҳам тайёрлиги эътироф этилди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

М.Чавушоғлу Тошкент шаҳрида ташқи сиёсат, савдо, иқтисодиёт ва транспорт масалалари учун масъул бўлган вазирликлар раҳбарлари иштирокида «Ўзбекистон – Озарбайжон – Туркия» мулоқотининг биринчи йиғилишини ўтказиш муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлади.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Икки ва кўп томонлама даражада режалаштирилган тадбирлар, шу жумладан, Самарқанддаги Туркий давлатлар ташкилоти саммитига тайёргарликнинг ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?