Афғонистонда интернет бутунлай ўчирилди
Афғонистон ҳудудида интернет бутунлай йўқолди. Бу ҳақда халқаро веб-назорат хизмати NetBlocks хабар берди.
Ташкилот маълумотига кўра, мамлакатда интернет тармоғи босқичма-босқич ўчирилган ва эрталабдан бошлаб асосий операторлар ишини тўхтатган. Айрим телефон алоқалари ҳам чекланган.
«Афғонистонда ҳозир тўлиқ интернет узилиши кузатилмоқда. Бир нечта тармоқлар эрталаб давомида босқичма-босқич ўчирилди, айни пайтда телефон хизматлари ҳам таъсир кўрмоқда», — дейилади NetBlocks хабарномасида.
Интернетни ўчириш «беҳайоликнинг олдини олиш» мақсадида Толибон амалга ошираётган сиёсат билан боғланмоқда.
Бундан олдин Хаджи Аттаулла Заид номли маҳаллий ҳукумат вакили мамлакатда интернетдан фойдаланишни чеклаш режаси борлигини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, аҳолининг эҳтиёжини қондириш учун «альтернатив ечим» тайёрланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг