Владимир Норов Нур-Султон шаҳрида Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди

21:12 07 Июнь 2022 Сиёсат
391 0

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

2022 йил 7 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Нур-Султон шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларининг ҳолати ҳамда уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Вазирлар олий даражада эришилган келишувларни амалда татбиқ этишнинг бориши, икки давлат раҳбарлари томонидан ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини муҳокама қилдилар.

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳасини амалий жиҳатдан рўёбга чиқариш, жумладан, унинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишни жадаллаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Томонлар Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги конструктив мулоқотни чуқурлаштириш, Ташкилотнинг жорий йил сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Саммитига тайёргарликнинг бориши, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Вазирлар минтақавий хавфсизликни таъминлаш, Афғонистонда барқарор тинчликка эришиш ва ушбу мамлакат иқтисодиётини тиклаш бўйича ўзаро ҳамкорлик механизмларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Учрашувда икки томонлама кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер