Владимир Норов МДҲ Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев билан учрашув ўтказди
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
2022 йил 12 июль куни Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов бошчилигидаги делегация Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев билан учрашув ўтказди.
В.Норов Ҳамдўстлик халқаро кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиш учун зарур платформа бўлгани ва бўлиб қолаётганини таъкидлади.
Томонларнинг Ҳамдўстлик доирасида ўзаро манфаатли соҳаларда фаол ҳамкорлик қилишга тайёрлиги тасдиқланди.
Бўлажак тадбирларнинг турли жиҳатлари, жумладан, МДҲ ташқи ишлар вазирлигининг навбатдаги мажлисини Ўзбекистонда ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
МДҲ ижроия қўмитаси раисига Ўзбекистонда Конституцияга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг муҳокамаси, ушбу ислоҳотларнинг устувор йўналиши инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати, ажралмас ҳуқуқ ва манфаатлари эканлги тўғрисида маълумот берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг