Владимир Норов ЕХҲТ ДИИҲБ Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси раҳбари Владимир Мисевни қабул қилди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
2022 йил 19 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ЙХҲТ ДИИҲБ) Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси раҳбари Владимир Мисевни қабул қилди.
«Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш доирасида ЙХҲТ ДИИҲБ билан ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг ДИИҲБ билан конструктив ҳамкорлиги сезиларли даражада фаоллашганини мамнуният билан қайд этдилар. Сайловларни кузатиш бюросининг тўлиқ миқёсдаги миссиялари парламент (2019 йил) ва Президент сайловларида (2016 ва 2021 йиллар) иштирок этди.
Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси делегациясига режалаштирилган конституциявий ислоҳотнинг асосий жиҳатлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Асосий қонунга киритилган ўзгартишлар «Инсон қадри учун» деган бош тамойилни ҳаётга татбиқ этишга қаратилгани алоҳида таъкидланди. Янгиланган Конституция Ўзбекистонни узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясининг мустаҳкам ҳуқуқий асоси, кафолатини яратиши зарурлиги таъкидланди.
Бўлажак референдумда Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари учун Марказий сайлов комиссиясига ҳар томонлама кўмаклашиш, хориждаги ватандошларимизнинг овоз бериш жараёнида фаол иштирок этиши учун қулай шарт-шароит яратиш устувор йўналишлар эканлиги қайд этилди.
ДИИҲБ вакиллари режалаштирилган республика референдумини миллий қонунчилик ва умумэътироф этилган халқаро меъёрларга мувофиқ тайёрлаш ва ўтказишда Ўзбекистон томони билан фаол ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг