Виржинияда Камала Ҳаррисга ўлим билан таҳдид қилишди. Айбланувчи мусулмонларга қарши зўравонликка чақириқлари билан ҳам танилган
АҚШдаги бўлажак президентлик сайловларида ўз номзоди билан қатнашадиган демократ Камала Ҳаррисга Виржинияда ўлим билан таҳдид қилишди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Виржинияда яшовчи Франк Лусио Карилло вице-президент Камала Харрисга нисбатан таҳдид ва пўписа қилганликда айбланмоқда. Карилло ҳозирда ҳибсга олинган ва федерал судда кўрсатма бериши кутилмоқда. Маълум бўлишича, у «Gettr» ижтимоий медиа платформасида Ҳаррис ва бошқа давлат амалдорларига қарши кўплаб таҳдидларни эълон қилиб келган.
Суд маълумотларига кўра, Карилло турли амалдорларга, жумладан, президент Жо Байден ва ФҚБ директори Кристофер Рейга қарши 4359 та таҳдидни эълон қилган. Карилло ўз постларида тасвирий ва зўровонликни акс эттирувчи сўзлардан фойдаланган, айниқса, Ҳарриснинг кўзларини ўйиб олиши билан таҳдид қилган.
Кариллонинг таҳдидлари фақатгина сиёсий лидерларгагина эмас, балки ислом динидаги инсонларга ҳам қаратилган бўлиб, у ўзининг исломофобик шарҳлари ва мусулмонларга қарши зўравонликка чақириқлари билан ҳам танилган.
ФҚБ агентлари Кариллонинг уйига тинтув ўтказиш учун келганларида, у постларни қўйганини тан олди ва адвокатга муҳтожлигини билдирди. Федерал агентлар, шунингдек, унинг уйидан иккита ўқотар қурол, 2023 йилда сотиб олинган тўппонча ва бу йил сотиб олинган милтиқни топиб, мусодара қилган.
Аввалроқ, Сергей Шойгуга алоқадор икки ҳарбий мулозим фирибгарликда айбланиб ҳибсга олинганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг