Сергей Шойгуга алоқадор икки ҳарбий мулозим фирибгарликда айбланиб ҳибсга олинди

Россия Мудофаа вазирлигининг «Патриот» боғи раҳбари Вячеслав Аҳмедов ва вазирликнинг инновациялар бошқармаси ходими генерал майор Владимир Шестеров ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Newsweek» хабар берди.
Россия Тергов қўмитаси ва мамлакатнинг жиноий қидирув бўйича бош идораси Аҳмедов ҳамда Шестеровни «Патриот» боғи учун ажратилган давлат маблағларини ўзлаштирганликда гумон қилмоқда. Кубинкада жойлашган «Патриот» боғи Россиянинг «ҳарбий Диснейленд»и сифатида танилган.
Владимир Путиннинг президентликка қайта сайлангач Россия ҳарбий элитаси орасида тозалаш ва саралаш ишлари олиб борилмоқда. Маълум қилинишича, Аҳмедов ва Шестеров май ойида ишдан бўшатилган собиқ мудофаа вазири Сергей Шойгу билан алоқадор бўлгани айтилмоқда.
Шойгунинг ишдан бўшатилиши Россиянинг Украина билан урушидаги муваффақиятсизликлари фонида содир бўлган эди. Москва Украина билан конфликтларда сусткашлик қилган ёки бошқача фикрдаги ҳарбий мулозимларни турли айбловлар билан ишдан олиши аввал ҳам кузатилган.
Масалан, Мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов каби бошқа юқори мартабали амалдорлар ҳам давлатга хиёнат ва порахўрлик каби жиддий айбловларга дуч келган.
Аввалроқ, Мали нима учун Украина билан алоқаларни узгани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Мирзо Бобур – буюк империя асосчиси
- Навоий вилоятида 2025 йил «Алишер Навоий йили» деб номланади
- Миллий гвардияга янги ваколат берилди
- Президент «Алишер Навоий ва Шарқ Ренессанси» IV халқаро симпозиуми иштирокчиларига табрик йўллади
- «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилига мўлжалланган давлат дастури қабул қилинди
- Ёшлар буюк келажагимизнинг асосий бўғини эканлигини тушунмаган раҳбар бизнинг сафимизда бўлишга ҳаққи йўқ – Президент
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг