Мали нима учун Украина билан алоқаларни узди?
Al Jazeera
Мали Украина билан дипломатик алоқаларни узаётганини эълон қилди. Боиси мамлакат шимолида малилик аскарлар ва россиялик ёлланма жангчилар ўлимига олиб келган ҳарбий ҳаракатларда Украина бош ролда эканлиги айтилмоқда.
Туарег исёнчилари Ғарбий Африка мамлакатининг шимолида ўтган уч кунлик жангларда «Вагнер»нинг камида 84 ёлланма жангчиси ва 47 малилик аскар ўлдирилганини маълум қилишди. Бу “Вагнер”нинг икки йил аввал ушбу мамлакатдаги можарога аралашганидан буён ўтган икки йил ичидаги энг катта йўқотиши.
Украина разведкаси вакили Андрей Юсов айтишича, малилик исёнчилар ўзларига зарур бўлган барча маълумотларни олган, бу эса Россия урушига қарши операция ўтказишга имкон берган.
Мали томонига кўра, Украинанинг ҳаракатлари Мали суверенитетини бузди ва бу билан қабул қилиб бўлмайдиган аралашув, халқаро терроризмни қўллаб-қувватлашни амалга оширди.
25 июль куни Жазоир чегараси яқинида Тинзауатендаги ҳарбий лагерда уч кунлик шиддатли жанглар бошланган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг