“VEON” компаниялари гуруҳи вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
Фото: Хасан Пайдо / «Халқ сўзи»
2020 йил 5 март куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг “VEON” компаниялари гуруҳининг бош ижро этувчи директори Каан Терзиўғлу билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда “VEON” компаниялари гуруҳи маслаҳатчиси Борис Тадич ҳам иштирок этди. Бу ҳақда юқори палата ахборот хизмати хабар берди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси телекоммуникацияси тармоғида қонун ҳужжатларининг қўлланиш ҳолати ва амалиёти, мамлакатнинг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини эркинлаштириш хусусида фикр алмашилди.
2020 йил Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили деб эълон қилиниши билан Ўзбекистонда эркин тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва бунинг учун зарур ҳуқуқий асослар яратишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор берилаётганлиги таъкидланди.
“VEON” компаниялари гуруҳи Ўзбекистонда амалга оширилаётган самарали ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб, 2020 йилги “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастури доирасида рақамли иқтисодиётнинг ва электрон ҳукуматнинг ташкилий-институционал асосларини такомиллаштиришга, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришга, Интернет тармоғидан кенг полосали фойдаланишни кенгайтиришга, мобил алоқа тармоғини ва бошқа телекоммуникация хизматларини ривожлантириш ҳамда модернизациялашга қаратилган инвестиция лойиҳаларида ўз иштирокини давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг