Венгриялик профессор ТДАУ ректорининг халқаро маслаҳатчиси этиб тайинланди
Тошкент давлат аграр университетида халқаро илмий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда замонавий аграр таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Венгриянинг МАТE университети профессори Золтан Лакнер ректорнинг халқаро маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Тайинлов маросимида университет ректори Н.Обломурадов бошчилигида профессор Золтан Лакнер университет жамоасига таништирилди.

Ушбу ҳамкорлик доирасида Венгрия ва Европа Иттифоқи олий таълим муассасалари билан академик алоқаларни йўлга қўйиш, қўшма таълим ва илмий дастурларни ишлаб чиқиш, илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш, замонавий технологиялар ҳамда инновацион ёндашувларни Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги тизимига интеграция қилиш режалаштирилган.

Профессор Золтан Лакнер ТДАУ жамоаси билан бирга фаолият олиб боришидан мамнун эканлигини билдириб, университет мавқейини халқаро даражада янада юксалтиришда бор билим ва тажрибасини сафарбар этишини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг