Венесуэлага ҳужум Трамп буйруғи билан амалга оширилган – ОАВ
Венесуэлага қарши зарбалар АҚШ президенти Дональд Трампнинг буйруғи билан амалга оширилган. Бу ҳақда бир қанча йирик нашрлар хабар бермоқда.
АҚШнинг CBS ва Fox News телеканаллари расмийларга таянган ҳолда зарбалар Дональд Трампнинг буйруғи билан амалга оширилганлиги ҳақида хабар беришди. Пентагон ҳозирча вазиятни расман изоҳламаган. Портлашлар ҳақида хабарлар нафақат Каракасда, балки мамлакатнинг қирғоқ минтақаси ҳисобланган Ла Гуайра шаҳрида ҳам содир бўлган. Венесуэла президенти Николас Мадуро АҚШни оғир ҳарбий ҳужумда айблаб, фавқулодда ҳолат эълон қилди ва аҳолини сафарбар қилишга чақирди.
«Каракасга ҳужум қилинди. Дунёга хабар беринг: Венесуэла ракеталар билан бомбардимон қилинмоқда», — деб ёзган Колумбия раҳбари Густаво Петро Х ижтимоий тармоғида. Шунингдек, у БМТ мажлисини зудлик билан чақиришга чақирди.
АҚШ федерал авиация маъмурияти Америка самолётларининг Венесуэла ҳаво ҳудудига киришини тақиқлади.
Вашингтон куз ойларидан бошлаб Каракасни гиёҳванд моддалар контрабандасини тарғиб қилишда айблаб бир қанча картелларга ҳужум қилиб келади. Ушбу тўқнашувларда бир қанча инсонлар ҳам ҳалок бўлган.
Венесуэла ҳукумати содир бўлаётган воқеаларни босим ва режим ўзгаришига уриниш, шунингдек, мамлакатнинг нефть ресурсларини назорат қилиш учун кураш деб билади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг