Венесуэла пойтахтида портлашлар содир бўлди: ҳарбий база яқинида электр таъминоти узилди
Кеча, 2 январь куни тунда Венесуэла пойтахти Каракас шаҳрида бир нечта кучли портлашлар содир бўлди. Бу ҳақида BILD нашри хабар берди.
Унда айтилишича, маҳаллий аҳоли учиб ўтаётган самолётлар овози ҳамда камида еттита портлашни эшитганини, уларнинг айримлари ҳукумат бинолари атрофида юз берганини маълум қилган.
Мазкур портлашлар оқибатида шаҳарнинг жанубий қисмида жойлашган йирик ҳарбий база яқинида электр таъминотида узилиш кузатилган. «France-Presse» нашрининг хабар беришича, дастлабки портлашлар маҳаллий вақт билан соат 02:00 атрофида эшитилган. Ижтимоий тармоқларда катта ёнғинлар ва қалин тутун акс этган видео ҳамда суратлар тарқалган, бироқ портлашлар аниқ қайси жойда содир бўлгани ҳозирча маълум эмас.
Ҳозирда Венесуэла расмийлари томонидан ҳодиса юзасидан расмий баёнот берилмаган. АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳам ушбу воқеаларга изоҳ беришдан бош тортган.
Қайд этилишича, портлашлар АҚШ президенти Дональд Трампнинг сўнгги баёнотларидан сўнг рўй берган. У аввалроқ Америка қўшинларининг Венесуэла қирғоқлари яқинида ўтказилган бир қатор операцияларидан кейин мамлакат ҳудудига зарба бериш эҳтимолини истисно этмаган эди.
Маълумки, икки давлат ўртасидаги кескинлик бир неча ойдан бери давом этмоқда. АҚШ Венесуэла ҳукуматини гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи картелларга ёрдам беришда айбламоқда. Президент Николас Мадуро эса, ўз навбатида, Вашингтонни мамлакатда беқарорлик келтириб чиқариш ва ҳукуматни ағдаришга уринишда айблаб келмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг