Вена шаҳрида ёш хотин-қизларнинг тинчлик ташаббуслари муҳокама қилинди
Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Орзигул Козихонова Вена шаҳрида «Ёш хотин-қизлар тинчлик учун: Марказий Осиё ёш хотин-қизларининг имкониятларини кенгайтириш» ташаббуси (YW4P) якуний сессиясида иштирок этди.
Мазкур тадбирда Европа Иттифоқи, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) делегациялари аъзолари ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари аъзолари иштирок этди.
Унда ёш хотин-қизларнинг мустақил қарор қабул қилиш кўникмаларини ривожлантириш, экологик барқарорликни таъминлаш ва жамиятда хотин-қизларнинг роли ҳақида маърузалар эшитилди. Иштирокчилар YW4P ташаббусининг долзарб йўналишлари ва натижаларини атрофлича муҳокама қилди.
Шунингдек, давлат ва халқаро ташкилотлар томонидан ёш хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва молиявий ёрдам кўрсатиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Сенатор Ўзбекистонда ёш хотин-қизларга яратилган шароит ва имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берди. Жумладан, мамлакатимизда 2022 йилда «Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик» миллий ҳаракати режаси тасдиқланди. Республика Гендер комиссияси тузилди, маҳаллаларда эса 9,4 мингдан ортиқ аёллар фаоли ва ёшлар етакчиси лавозимлари жорий этилди.
Президент ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида ҳар йили кўплаб хотин-қизлар раҳбарлик фаолиятига тайёрланмоқда. Айни вақтда раҳбарлик лавозимларида уларнинг улуши 35 фоизга етган.
Сессия иштирокчилари давлатлар ва халқаро ташкилотлар ўртасида мустаҳкам ҳамкорликни ривожлантириш ва YW4P ташаббусини янада кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг