Вазирлик мактабларда баҳорги таътил қачондан бошланишини маълум қилди

14:17 15 Март 2021 Жамият
1214 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ 20 март — шанба куни барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъий назар дам олиш куни ҳисобланади.

Шу муносабат билан, 2021 йил 20 март куни 2020-2021 ўқув йилининг баҳорги таътилининг биринчи куни ҳисобланади. Баҳорги таътил 20 дан-28 мартгача давом этади. 2021 йил 29 мартдан ўқув йилининг 4-чораги бошланади.

Халқ таълими вазирлигининг маълум қилишича, 2021 йил 20 март куни юқори синфларга белгиланган дарс соатлари 4-чоракда тиғизлашган ҳолда ўтказилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?