«Ватанпарвар» ташкилотида «Калибр» узоқ масофаларга ўқ отиш клуби ташкил этилди
Фото: Халқ сўзи
Ушбу клуб Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти, Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан имзоланган ўзаро ҳамкорлик меморандумига асосан таъсис этилди.
Калибр клуби «Ватанпарвар» ташкилотининг Республика техник ва амалий спорт турлари маркази қошида ташкил этилган бўлиб, клубнинг асосий мақсади ов ва узоқ масофаларга ўқ отиш спорти ҳаваскорлари, Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, илғор тажриба алмашиш ҳамда республика ҳудудида узоқ масофаларга ўқ отишни оммалаштириш ҳисобланади.
Ушбу клубнинг асосий йўналишларидан бири Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси, Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар, жисмоний тарбия ва спорт субъектлари билан узоқ масофаларга ўқ отишни ривожлантириш бўйича ҳамкорликда ишларни олиб бориш ҳисобланади.
«Калибр» узоқ масофаларга ўқ отиш клуби Низомига мувофиқ, ушбу клубга фақатгина Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмасига аъзо бўлган (қурол олиб юришга ҳақли) фуқаролар қабул қилинади.
Бирлашма ниқобланиш, жойга мослашиш, ориентирланиш, қийин шароитларда яшовчанлик борасидаги ўз тажриба ва кўникмаларини ҳарбий хизматчиларга ўргатиш бўйича маҳорат дарслари ўтиб бориши белгиланган.
Шу билан бирга, эндиликда клуб аъзолари, ҳарбий хизматчилар иштирокида қийин шароитларга мослашган ҳолда узоқ масофаларга ўқ отиш бўйича мусобақалар ўтказиб борилиши режалаштирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ватан ва виждон
- Актриса Ҳалима Ибрагимова 45 ёшида вафот этди
- Алишер Усмонов янги лавозимга сайланди
- Сирдарёда Тўра Сулаймон уй-музейи очилди
- Бош прокуратура музейига ноёб экспонатлар киритилди
- Ўзбек полвонлари кураш бўйича Жаҳон чемпионатида 72 та медаль билан биринчи ўринни эгаллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг